Саудия Арабистони ОПЕК аъзолари бўлган давлатлар томонидан нефть қазиб олишга жамоавий чеклов ўрнатилишини қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу Ар-Риёдга олдинги музокаралар ушбу мамлакат туфайли барбод бўлганидан норози аъзолар билан муносабатларни тиклашга ёрдам беради, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
The Wall Street Journal манбаларига кўра, нефть қазиб олишга янги чекловлар ўрнатилиши 2 июнь, пайшанба куни ташкилотнинг Венадаги йиғилишида кўриб чиқилади. Саудия Арабистони мазкур чорага ОПЕК қазиб олинадиган хом ашё миқдорини суткасига 32,5 миллион баррелга кўтарган тақдирда рози бўлиши билдирилмоқда.
Чекловлар жорий этилишини Нигерия, Қатар, Жазоир ва Венесуэла қўллаб-қувватламоқда, бироқ БАА Эрон бундан бош тортса, чекловларга қарши чиқиш ниятида.
Изоҳ (0)