«Левада-центр» россияликларнинг бошқа давлатларга нисбатан муносабатига бағишлаб ўтказган сўровга кўра АҚШ, Украина ва Туркия мамлакатнинг асосий душманлари ҳисобланади.
Респондентларнинг 72 фоизи АҚШ, 48 фоизи эса Украинага (бу кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич) нисбатан салбий маносабат билдирган. Учинчи ўринни 39% билан Туркия эгаллади, ваҳоланки, ўтган йили бу давлатга сўралганларнинг атиги 1 фоизи душманлик кўзи билан қараганди.
Россияга асосий дўст мамлакат сифатида Беларусь тан олинди (50%). Мазкур рўйхатдаги иккинчи ўринда 39% билан Қозоғистон қайд этилди. Учинчи ўринга Хитой лойиқ кўрилди (34%, ўтган йили бу кўрсаткич 43 фоизга тенг бўлган). Шунингдек, россияликларнинг 10 фоизи Сурияни дўст мамлакат деб билади (2015 йилда 2%). Ўзбекистонни Россияга дўст мамлакат деб ҳисобловчилар сони 8 фоиздан 9 фоизга ошди.
Изоҳ (0)