Саудия Арабистонининг Жамоатчилик инвестиция фонди (ЖИФ) такси онлайн буюртмаси бўйича хизматларни тақдим этувчи Uber компаниясига 3,5 миллиард доллар инвестиция киритади, деб ёзади «ТАСС» The Wall Street Journal’га таяниб.
Битимга кўра, дунёда энг йирик ҳисобланган ушбу суверен фонд раҳбари Ясир ал-Румайян Uber директорлар кенгаши таркибига киради, ЖИФнинг ўзи эса компанияда беш фоизлик акциядорлик улушига эга бўлади.
Uber келажакда Саудия Арабистони билан ҳамкорликни фақат кенгайтириш ниятида эканлигини билдирди. Шу билан бирга, компания битим унинг ушбу мамлакатдаги иштирокини кенгайтириши кераклигини назарда тутмаслигини айтди. Айни пайтда Uber хизматлари Саудия Арабистонининг бешта шаҳрида мавжуд.
Изоҳ (0)