Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

31 май куни Хоразм вилоятида, Урганч шаҳрида «Китоб олами» тармоғининг навбатдаги дўкони очилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, очилиш маросимида вилоят ҳокими Пўлат Бобожонов ва агентлик бош директори Омонулла Юнусов иштирок этди.

550 квадрат метр майдонга эга дўконда 2 минг ном остидаги 25 минг китоб тақдим этилган. Тармоқнинг бошқа дўконларида бўлганидек, бу ерда ҳам болалар бурчаги ва кафе мавжуд.

Хоразмдаги «Китоб олами»нинг нархлари Тошкентдаги дўкон нархларидан фарқ қилмайди.

Биринчи «Китоб олами» ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентда очилган эди. Апрель ойининг охиридан буён тармоқ дўконлари Нукусда, Наманганда, Фарғонада ва Андижонда очилди. Эндиги навбатда Бухоро тургани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова