• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Деманг, шоир тиниб кетди». Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов шеърларидан намуналар

    Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ўз шеърларида миллат дардини очиқ айта олган, юксак туйғулар ҳақида куйлаган, айни вақтда, фақат ўзигагина хос ҳазил-мутойиба билан жамият ҳаётидаги муаммоларга ойна тутган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Қуйида Эркин Воҳидовнинг баъзи шеърлари билан танишишингиз мумкин (шеърлар «Ziyouz.com» сайтидан олинди).

    • Атоқли ўзбек шоири Эркин Воҳидов оламдан ўтди

    • «Ўн саккизга кирмаган ким бор…». Эркин Воҳидовнинг сўзлари билан шлягерга айланган қўшиқлар

    Қуллуқ қил демасман.Юрт тупроғин ўп,Унга қуллар эмас, фидолар керак.Унинг сену мендек шоирлари кўп,Буюк элга энди даҳолар керак.

    Қаддингни баланд тут,Бўлма сертаъзим,Чўққи бўлолмасанг, маҳкам қоя бўл,Пиллапоя бўлдим сенга, азизим,Сен ҳам гал келганда пиллапоя бўл.

    ***

    — Орол ўлаётир,Сир ўлаётир,Ўлаётир заҳардан тупроқ.Шоир бунга қарши не қилаётир?— Шоир дафтарида каттакон сўроқ.

    У фақат қичқирар:Бундоқ бўлмайди.Алам билан ёш тўкар, бироқУнинг кўзёшидан Орол тўлмайди,Фақатгина ер бўлар шўрроқ...

    Бу кўҳна ҳасрат

    «Ёраб, қандоқ кунга қолдик, бу нечук савдо?Одамларда на шафқат бор, на меҳру вафо.Йигитларда одоб йўқдир, қизлар ҳаёсиз,Хотин зоти кун ўтказмас бир можаросиз.Қўйиб берса эл бир-бирин ўяр кўзини,Овбошилар эса фақат ўйлар ўзини...Дунё охир, биродарлар, йўқ энди ҳаёт.Куни кеча тамом бўлди охирги мамонт...».Қадим аждод ўкинч билан чўкиб сояга,Бу сўзларни чўкич билан ёзди қояга.

    Камтарлик ҳақида

    Гарчи шунча мағрур турса ҳам,Пиёлага эгилар чойнак.Шундай экан, манманлик нечун,Кибру ҳаво нимага керак?

    Камтарин бўл, ҳатто бир қадамЎтма ғурур остонасидан.Пиёлани инсон шунинг-чунЎпар доим пешонасидан.

    Қаро қошинг

    Қаро қошинг, қалам қошинг,Қийиқ қайрилма қошинг, қиз.Қилур қатлима қасд қайраб —Қилич қотил қарошинг, қиз.

    Қафасда қалб қушин қийнаб,Қанот қоқмоққа қўймайсан.Қараб қўйгил қиё,Қалбимни қиздирсин қуёшинг, қиз.

    Садоқат

    Кекса қарағайнингИлдизин очиб,Тортдилар қўш арқон солиб белидан.Лекин у тупроққа панжасин санчиб,Сира қўзғалмасдиУнган еридан...

    Ниҳоят, гурс этиб ерга қулади,Бутаб, сўнг кўтариб кетдилар,бироқ — У ўз панжасида олиб жўнадиЯшаган еридан Бир сиқим тупроқ.

    Хайрли кеч

    Тилак қадрин билар одамлар,Яхши ният қилар одамлар.Дўстга тунги ором олдиданХайрли кеч тилар одамлар.

    Хайрли кеч — ҳикматли истак,Бу истакни буюрмиш юрак.Хайрли кеч — фараҳли тунингОсойишта, тинч бўлсин, демак.

    Ер юзида яшаган инсонМайлига, у қаерлик бўлсин,Тинч меҳнатда кунлари шодон,Кечалари хайрли бўлсин.

    Шоиру шеъру шуур

    То тирикдирки табиат,То қуёш сочгайки нур,Уч эгиз бордир тушунча,Уч бу сўз ёндош бўлур:

    Моҳиру меҳру маҳорат,Олиму илму амал,Ошиқу ишқу машаққат,Шоиру шеъру шуур.

    Туш

    Бир ой бўлди,Такрор-такрорМен бир хил туш кўраман,Тушларимда мудраб юрганЭл ичида юраман.

    Улар биланМен ҳам мудраб,Аста қадам судрайман.«Бу — туш», - дейман,«Уйғон!», - дейман,Уйғонолмай мудрайман.

    Ҳар тун шу ҳол,Фалак берганБу не бало, қийноқдир?!Эй, Худойим,Эй, Худойим,Кеча бунча узоқдир!

    Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса...

    Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

    Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,Дод демоққа палла бўлгани шудир.Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

    Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,Алдангани, алла бўлгани шудир.Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

    Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,Беқадр маҳалла бўлгани шудир.Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

    Ўзбек ўзлигини англаса бекам,Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.Оламга Навоий наслиман деганОвози баралла бўлгани шудир.

    Тайёрада

    Парвоз чоғи тайёранинг дилбар келиниКўк тоқини бизга тахти Сулаймон қилди.Лекин эълон ўқиганда ўзбек тилиниДавлат тили бўлганига пушаймон қилди.

    Қаламҳақи ва ойлик

    — Шоир, нега кўнмасданШеърдан келган бойликка,Эртаю кеч тинмасданИшлаяпсан ойликка?

    — Чунки ойлик ҳамхонаЁрдек содиқ ошнодир.Қаламҳақи — жононаҚизлардек бевафодир.

    Уч байт

    Агар дўстинг билантенг кўрсанг баҳам,Шодлик тенг кўпаяр,тенг бўлинар ғам.

    Сўзлаганда оқилдилингга жо қил,Аммо ўз дардинггаўзинг даво қил.

    Қўрқувнинг кўзи катта,Юраги кичик бўлур,Қўрқув зўр келган юртдаАрслонлар кучук бўлур.

    Қарсак ҳақидаги шеърга жавоб

    Мен шеър ёзсам,Ўқисам уни,Тинглаганлар қарсак чалмаса.Бирор кимса бирор сўзиниЁдида ҳам сақлаб қолмаса.

    Фақат биттагина бўз ўғлонУйга қайтгач, йиғласа тўлиб.Йиғлаб-йиғлаб тонг бўзарган онУйғонса у Альпомиш бўлиб.

    Қалин пули

    Қалин пули — уч минг. Минг — қизи учун,Яна минг — сандиғи, кийгизи учун.Хўш, яна минг нега? Ҳар лаҳза сенгаСанчиб турадиган бигизи учун.

    Бизлар арра тортмоқдамиз

    Бизлар арра тортмоқдамиз,Аррамизнинг тиши йўқ.Нега арранг тиши йўқ, дебСўрайдиган киши йўқ.

    Чунки бизлар анойимас,Пишиб кетган кўзимиз.Арра тушган ўша шохдаЎлтирибмиз ўзимиз.

    Трамвайда

    Тунда трамвайда сархуш ўспиринТинмай ҳайдовчига ёлворар эди.Ана у кўчага юз қадам киринг,Уйим ўша ерда, жон ака, дерди.

    Бу — трамвай, дерди ҳайдовчи хуноб,Темир из бор, четга қандоқ бураман?Йигит қулоғига кирмасди жавоб,— Беш сўм олинг, майли, ўн сўм бераман...

    У сархуш йигитга ўхшайди кўнгил,Орзулари парвоз этар қайдадир.Талпинма, эй кўнгил,Сен гапга кўнгил!Ахир маконимиз трамвайдадир.

    Тилсим

    Аёл хатосидан кулган хатодир,Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,Уни фақат севиб қилурлар таслим.

    Ёлғон ҳақида

    Гар ҳаким ўсалга тасалло бергай,Сўзи ёлғон бўлса, Оллоҳ кечиргай.

    Айрилган дўстларни қовуштирган зотАлдаса, тадбири гуноҳдан озод.

    Хунук хотинингга айт, юзинг — офтоб,Бу асли ёлғонмас, гуноҳмас, савоб.

    Росту ёлғонларнинг ҳисоби бордир,У дунё, бу дунё жавоби бордир.

    Ёлғончи оламда гуноҳимиз кўп,Кечирувчи танҳо парвардигордир.

    Жаҳонда ёлғон бор лекин энг ёмон —Элни жаҳолатга бошлаган ёлғон.

    У халқ юрагига отилган ўқдир,Унга икки оламмағфират йўқдир.

    Изтироб

    Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учунУч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин,Унинг йўқ обрўсин тўкканим учунТўлов берсам борим сотганим бўлсин.

    Халқимга қадрингни бил десам агар,Кураш, ҳақни ошкор қил десам агар,Бу қутқу аталса давлатга зарарҚанча азоб бўлса тортганим бўлсин.

    Амалдор дер эса, тузум — мен ўзим,Фармон фармонимдир, сўз менинг сўзим,Мен бундай тузумдан ўгириб юзимТамом жиноятга ботганим бўлсин.

    Тифлисда халқ узра танк юборган зотШаънин қилар бўлса қонун эҳтиёт,Ўша зот коммунист бўлса, мен, ҳайҳот,Фирқа дафтаримни отганим бўлсин...1989

    Деманг, шоир тиниб кетди

    Деманг, шоир тиниб кетди,Сиёсатга иниб кетди.

    Ва ё айтмангки, мўрт толдек,Шамолларда синиб кетди.

    Сиз, эй лутф баҳрида ғаввос,У сизни соғиниб кетди.

    Деманг, шоир жимиб кетди,Ғазал ёзмай тиниб кетди.

    Тиниб кетса, билингизки,Ёғоч отга миниб кетди.

    31.05.2016, 17:04   Изоҳ (0)   68215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Ўзбекистондаги наркотикка қарши сиёсатнинг асосий йўналишларидан хабардор қилинди

    31.05.2016, 15:23

    Ўзбекистон дунё мамлакатлари ривожланганлик рейтингида 57-ўринни эгаллади

    31.05.2016, 11:28

    Халқаро маданият карвон саройида «Нигоҳ – 2016» расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

    31.05.2016, 09:38

    «Барселона»нинг ҳамдардлиги, Тошкентда қуриладиган акванариум, ИИВнинг махсус-тактик ўқув машғулотлари ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    30.05.2016, 19:27

    Тошкент шаҳрида 31 май куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

    30.05.2016, 19:09

    Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 5 июнгача сел келиши хавфи бор

    30.05.2016, 19:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56

    Буюк Британия мигрантларни қабул қилишни камайтиради

    Дунё | 13 май, 12:53

    Vitoр Рейс Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 12:41

    Мексика Googleʼни кўрфаз номини ўзгартиргани учун судга берди

    Дунё | 13 май, 12:34

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 12:16

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    Шоу-бизнес | 13 май, 11:59

    Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтаси эгаси деб аташ тақиқланди

    Дунё | 13 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.