Тошкентда мобил телефонларини қувватлантириш қурилмалари билан жиҳозланган янги автобус бекатлари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Пойтахтдаги биринчи шундай бекат апрель ойида «Ойбек» метро бекати яқинида ўрнатилганди.
Ташқи реклама бозорида дунёдаги етакчи компаниялардан бирининг филиали бўлган JCDecaux UZ июнь ойида Олой бозори ҳудудида тўртта шундай бекатни ўрнатиш ниятида. Улар нафақат қувватлантирувчи қурилма, балки USB-порт билан ҳам жиҳозланиши кўзда тутилган. Ҳозирда JCDecaux UZ шаҳар ҳокимлиги билан шартномага асосан пойтахтда 193 бекат ўрнатган (улар жами 200 та бўлади) бўлиб, улар учун жиҳозлар Францияда ишлаб чиқарилади, бекатлар фақат жойида йиғилади, холос.
Маълумот учун, пойтахтдаги жамоат транспорти бекатлари сони 1250 дан ошади.
Изоҳ (0)