Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Бошқирдистон Республикасида суд нозирлари умумий миқдорда 160 минг рублга тенг 149 жарима тўланмагани боис Porsche Cayenne автомобилига банд солди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «БашИнформ.рф»

Фото: «БашИнформ.рф»

Айтилишича, автомобиль эгаси бўлган бизнесмен жарималар тўлаши лозимлигидан ўтган йили огоҳлантирилган бўлишига қарамай, шу пайтгача бунга эътибор бермаган. Шу боис нозирлар унга тегишли машиналардан бири қаерда турганини аниқлаб, уни хатга олган.

Жарималардан ташқари, бизнесмен банклар олдида 700 минг рубль қарзга ҳам эга. Агарда у ўн кун давомида барча қарзлар ва жарималарни тўламаса, автомобиль сотиб юборилади.

Porsche Cayenne русумли автомобиль Россияда 4,9 миллион рублдан (74 минг доллар) 8,1 миллион рублгача (122 минг доллар) баҳоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк