Google мутахассислари ўзини бошқарадиган автомобиллар ва бунга тааллуқли технологиялар билан шуғулланадиган махсус марказ қурилишини маълум қилди. Унинг умумий майдони 5000 метр квадрат атрофида бўлиши кўзда тутилган, деб хабар беради 3Dnews.
Мичиган штатидаги Нови шаҳрида жойлашиши айтилаётган марказ Google мутахассислари ва компания шерикларига бир-бири билан самарали мулоқотда бўлиш ва бунинг натижаси ўлароқ ўзини бошқарадиган автомобилларнинг бозорга чиқиш жараёнини тезлаштиришга кўмак беради. Янги марказ базасида амалга ошириладиган илк вазифалардан бири гибрид куч қурилмасига эга роботлаштирилган Chrysler Pacifica минивенларини яратиш бўлади.
Google ва Fiat Chrysler (FCA) жорий ой бошида 100 та шундай автомобиль чиқариш мақсадида келишув имзолаганини эълон қилганди. Pacifica минивенлари шу йил пайдо бўлиши керак, бу туфайли компания робомобиллари парки икки баробардан ошиққа кўпаяди.
Изоҳ (0)