Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги мансабдорлар ва ҳарбий хизматчиларга хорижий ишлаб чиқарувчилар мобил дастурларида ишга оид ёзишмалар олиб боришни қонун йўли билан ман этишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Вазирлик томонидан президент Путин учун тайёрланган ва 26 майда тақдим этилган маҳаллий дастурий таъминот ва қурилмаларга эътибор қаратишга тааллуқли маърузада шу ҳақда сўз боради. Таклиф этилаётган чоралардан бири — ҳарбий ва давлат хизматчилари ишга оид электрон хабарларни хорижий дастурий таъминот, жумладан, смартфонлардаги мобил дастурлардан фойдаланиб юборишини ман этишдан иборат. Шу тариқа, Gmail.com почта қутиси, WhatsApp, Viber, Telegram тақиқ остига тушиши мумкин.
Вазирлик вакили Елена Лашкина хизмат мақсадлари учун фақат Россия мессенжерларидан фойдаланиш режалаштирилаётганини тасдиқлаб, мазкур таклиф алоқа ҳамда саноат ва савдо вазирликлари, шунингдек, Интернетни ривожлантириш институти билан келишилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)