АҚШнинг SpaceX компанияси Falcon 9 ракетасининг ишлаб чиққан биринчи босқичини муваффақиятли равишда қўндирди. Бу ҳақда компания ижрочи директори Илон Маск маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Ер орбитасига Таиланднинг Thaicom 8 телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиққан Falcon 9 кўкка кўтарилган манзилидан тахминан 650 километр масофада, парвоздан саккиз дақиқа ўтиб қўнди. Бу икки ой мобайнидаги учинчи муваффақиятли қўниш (олдинроқ қурилма шу йил апрель ва май ойларида қўндирилганди).
Илон Маск ракета бу гал лойиҳада кўрсатилган максимал тезликка эришганини билдирмоқда.
https://youtu.be/4jEz03Z8azc
Изоҳ (0)