Facebook Inc. ва Microsoft Corp. Атлантика океани туби бўйлаб — Виргиния штати қирғоқларидан Испаниянинг Бильбао шаҳри соҳилларигача — 6,6 минг километрли кабель тортиб бориш учун ўзаро ҳамкорлик қилади, деб ёзади «Интерфакс».
Экспертлар таъкидлашича, МАRЕА деб ном олган ушбу лойиҳа юқори технологиялар бўйича гигантлар интернет инфратузилмаси устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш учун интилаётганини яна бир бор кўрсатиб беради.
Лойиҳа 15 миллиард долларга баҳоланмоқда. Уни молиялаштиришда, шунингдек, AT&T ва Spirit телекоммуникация гуруҳлари қатнашади.
МАRЕА саккиз жуфт толадан иборат бўлиб, маълумотларни узатиш тезлиги ҳозирги ҳолатда рекорд даражада — сониясига 160 терабитгача бўлади.
Изоҳ (0)