Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида ўтган оқшом, 29 май куни юзага келган тропик бўрон оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, бир неча ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда 30 май, душанба куни штат полицияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Кучли ёмғир ва жала билан бирга кечган бўрон штатнинг бутун ҳудудидан ўтиб, уйларнинг томини учириб, дарахтларни қўпориб, электр симларини узиб кетди, баъзи ҳудудлар сув остида қолди. Штатнинг шарқий қисмида икки киши ҳалок бўлган. Марказий қисмида яшин уриши оқибатида тўрт киши қурбон бўлган. Турли округлардан биноларнинг қулаб тушиши билан боғлиқ фожиали ҳодисалар ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Масалан, бир қишлоқда икки нафар мактаб ўқувчиси мактабнинг оғир дарвозаси қулаши оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг баҳолашича, қурбонлар сони анча кўп бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)