Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин ҳозирги пайтда Россия космик соҳада АҚШдан тўққиз марта орқада қолаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Бугун биз космик соҳада америкаликлардан тўққиз марта ортда қолаяпмиз. Барча лойиҳаларимиз унумдорликни 1,5 марта оширишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Бир ярим мартага оширармиз ҳам, барибир ҳеч қачон уларга ета олмаймиз», — деди у Россия Савдо-саноат вазирлиги коллегиясида.
У агар Россия саноати юқори унумдорликка интилмаса ва бюрократияга қарши курашмаса, Россиядагилар NASA ва Илон Маскка қараб ўтиришда давом этишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)