Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухорода 26 май, пайшанба куни XV анъанавий ипак ва зираворлар халқаро фестивали бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабарига таяниб, «Газета.uz» маълум қилмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

28 майга қадар давом этадиган тадбир иштирокчиларнинг Қадимий Арк қалъасидан Лаби ҳовуз соҳилларигача тантанали юриши билан бошланди.

Вилоят ҳокимлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси Бухоро вилояти минтақавий бўлими, «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Ипак ва зираворлар» фестивали миллий ҳунармандликни ривожлантириш, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда туризмни янада равнақ топтириш, Бухорони жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантиришга қаратилгандир.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Кенг кўламли кўргазма-савдо расталарида Бухоро мис-кандакорлик асарлари, кулолчилик ва заргарлик буюмлари, зардўзлик либослари, деворий кашталар, водий атласу адраслари, дўппилари, чинни идишлари, Сурхоннинг жун ва ипакдан ишланган маҳсулотлари, тошкентлик усталарнинг ёғоч ўймакорлик ашёлари, Жиззахнинг бисер-мунчоқли санъат асарлари, умуман, Ўзбекистон ва хорижлик ҳунармандларнинг ипак маҳсулотлари, зираворлар, гиёҳлардан тайёрланган шифобахш дармондорилар намойиш этилди. Бухоро рассомлик ва миниатюра, заргарлик, зардўзлик, мис-кандакорлик, темирчилик, гиламчилик ва Ғиждувон кулолчилик мактаблари усталарининг маҳорат дарслари ташкил этилди.

Фестивалда барча вилоятлар фольклор-этнографик жамоалари ўз дастурларини намойиш этмоқда. Фестиваль доирасида Ўзбекистон тарихига оид фильмлар, замонавий ва миллий анъаналар мужассамлашган либослар коллекциялари намойиш этилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади