Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимидаги фаолиятидан россияликларнинг 80 фоизи мамнун, 19 фоизи эса бундан қониқмайди. Бу ҳақда «Левада-марказ» ўтказган сўровга таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Апрель ойида Путиннинг ишини 82 фоиз россияликлар қўллаб-қувватлаган, норозилар эса 17 фоизни ташкил этган эди. Шу билан бирга, президентни маъқуллаш рейтинги йил бошидан буён ўзгармаган: мартда ва январда Путиннинг фаолиятидан сўров иштирокчиларининг 82 фоизи, февралда эса 81 фоизи мамнун бўлган.
Дмитрий Медведевнинг Россия бош вазири лавозимидаги ишини аҳолининг 54 фоизи маъқуллайди, 45 фоизи — аксинча.
Бундан ташқари, сўров иштирокчиларига улар энг кўп ишонадиган сиёсатчи ва жамоатчилик арбобларини санаб ўтишни таклиф қилишди. Бунда биринчи ўринни Путин (сўралганларнинг 53 фоизи уни айтган), иккинчи ўринни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу (26%), кейинги поғонани эса ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (20%) эгаллади.
Изоҳ (0)