«Толибон» экстремистик гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш террорчи томонидан содир этилган портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб ёзади «РИА Новости».
Худкуш террорчи 25 май, чоршанба куни эрталаб Пагман туманида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Апелляция судининг ходимлари ўтирган автомобиль унинг нишонига айланди. Ҳужум натижасида ўн киши қурбон бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, марҳумлар орасида суд ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари бўлган.
Изоҳ (0)