Ўзбекистонда 25 май, чоршанба куни ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 25 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +16...+18 даража, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +20...+25 даража, қолган ҳудудларда +15...+22 даража илиқ бўлади.
Чоршанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Фарғона водийси вилоятларида +25...+30 даража, Тошкент шаҳрида +32...+34 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида +30...+35 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +39 даражагача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)