Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч олий таълим муассасаларида ўқув йилини 15 июнга қадар якунлаш режалаштирилмоқда, деб ёзади UZ24 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари бош бошқармасига таяниб.
Хабар берилишича, талабаларнинг ўқиши тугайдиган аниқ сана ҳозирча маълум эмас, бу ҳақда буйруқ келиб тушгани йўқ, аммо уни 15 июнгача якунлаш режада бор.
Нашрнинг Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетидаги манбаси таъкидлашича, ОТМ ўқитувчилари раҳбариятдан зарур ахборотномаларни 10 июнга қадар ёпиш ҳақида фармойиш олган.
Изоҳ (0)