Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан 23 май куни учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган. «Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон—Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди», — дейилади ахборотда.
Мулоқот давомида 2015—2016 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг самарали якунлари ва Тошкент шаҳрида бўладиган юбилей Саммитининг муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқланди.
«Ўз ишини бошлаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши йиғилиши мазкур Саммитга тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади. Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)