Фарғона шаҳрида 21 майдан эътиборан шаҳар бўйлаб ҳаракатланишнинг мутлақо янги усули ҳисобланган MyTaxi хизмати ишга тушди. Энди такси чақириш учун қаергадир қўнғироқ қилиш ёки кўчага чиқиб қўлни кўтариш шарт эмас. Сизнинг қаерда турганингизни автоматик равишда аниқлайдиган мобил дастурни очсангиз кифоя — бир ҳаракат билан Сизга энг яқин турган автомобиль хизматингизга мунтазир бўлади.
MyTaxi мобил дастури — ҳайдовчини йўловчи билан боғловчи сервисдир. Замонавий технологиялар шарофати билан таксининг етиб келиш вақти минимум даражада қисқарди, шунингдек, такси чақириш жараёни максимал даражада содда кўриниш олди.
MyTaxi’нинг Фарғонадаги фаолияти биринчи кунида сервис асосчиси Акмал Файзиев соат 9:00 дан 15:00 га қадар ўз автомобилида хизмат кўрсатди. Унинг хизматидан фойдаланишга муваффақ бўлган йўловчилар йўл-йўлакай MyTaxi сервиси фаолияти ва тамойиллари ҳақидаги саволларга жавоб олди.
Хўш, нарх-наво қандай? Минимал тўлов — 2 500 сўм (бу сумма дастлабки уч километрни ўз ичига олади), кейинги ҳар бир километр учун эса 500 сўмдан ҳисоблаб борилади.
Мобил дастурини App Store (https://goo.gl/jmIta4) ва Google Play (https://goo.gl/nqV84h)дан юклаб олинг, таксини MyTaxi орқали чақиринг, таассуротларингизни ўз яқинларингиз билан бўлишиб, уларга янги хизматни тавсия қилинг.
MyTaxi — шаҳар бўйлаб ҳаракатланишнинг мутлақо янгича усули!
Изоҳ (0)