Тошкентнинг иккита туманида ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетасига таяниб.
Учтепа тумани ИИБга подполковник Нурилла Султонов, Мирзо Улуғбек тумани ИИБга эса подполковник Саидакбар Пўлатов бошлиқ этиб тайинланди.
Апрель ойида Мирзо Улуғбек тумани ИИБни бошқариб келаётган подполковник Муҳиддин Жўраев Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)