АҚШ президенти Барак Обама «Толибон» террорчилик ҳаракати етакчиси мулла Ахтар Мансур Америка авиазарбаси натижасида йўқ қилинганини тасдиқлади, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Биз Америка ва коалиция ҳарбий кучларига қарши фитна ва ҳужумларни режалаштиришда, шунингдек, ўз ҳаракатларини ‘Ал-Қоида’ каби экстремистик гуруҳлар билан мувофиқлаштирган ҳолда афғон халқига қарши уруш олиб боришда давом этган ташкилот етакчисини йўқ қилдик», — деди Обама.
У ҳаракат иштирокчиларини тинч музокараларга чақирди.
«Толибон» ҳаракати етакчиси Ахтар Мансур 21 май куни кечки пайт Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги Белужистон вилоятида АҚШ дрони зарбаси туфайли ўлдирилди. Мазкур ҳужум Қўшма Штатлар президенти Барак Обама томонидан маъқуллангандан сўнг амалга оширилгани билдирилган эди.
Изоҳ (0)