Тошкентдаги Братислава кўчасининг Тафаккур кўчасига бурилиш қисмидан Педагогика университети асосий биноси олдидаги айланма ҳаракатланишгача бўлган қисмига кириш тақиқланди. Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида қолдирилган хабарларга кўра, «Конституция» маҳалласига бурилиш жойидан ўтгандан сўнг «Кириш тақиқланган» йўл белгиси ўрнатилган.
«Гул бозордан Педагогика университетига бориш йўлига ‘ғишт’ («Кириш тақиқланган» йўл белгисининг оммавий номи — «Дарё») осиб қўйишибди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. «Айланма ҳаракатланиш жойида йўл назоратчилари турибди, белгидан ўтиб келганларнинг барини битта қўймай тутишяпти», — деб хабар қолдирган бошқа бир фойдаланувчи.
Братислава кўчасининг қайд этилган қисмига «Кириш тақиқланган» йўл белгиси айнан қачон ўрнатилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Кўчанинг бу қисмига кириш нима учун тақиқлангани номаълум.
Изоҳ (0)