Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1940 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаро уйидаги омборхонада 1,5 килограммдан ортиқ миқдордаги марихуана гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланди ва далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)