Лондон метрополитенида август ойидан бошлаб тунги поездлар қатнай бошлайди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тунги поездлар қатновини йўлга қўйиш бир йил олдин мўлжалланган эди, аммо ташаббус энди амалга ошди.
Лондоннинг янги мэри Содиқ Хон бундай поездлар Виктория ва Марказий йўналишлари бўйича 19 августдан эътиборан юра бошлашини тасдиқлади.
Кузга келиб тунги поездлар яна учта йўналишга қўйилади.
Изоҳ (0)