«Толибон» террорчи гуруҳининг олий мартабали командирларидан бири мулла Абдулрауф ҳаракат етакчиси мулла Ахтар Мансур АҚШ ҳарбийларининг ҳужуми чоғида ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Коммерсант.ru» ёзмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ 21 май, шанба кечаси Афғонистон ва Покистон чегарасидаги террорчилар марраларига авиазарба берган.
Илгарироқ Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Ахтар Мансурнинг ўлими билан боғлиқ хабарлар текширилаётганини билдирган эди.
Изоҳ (0)