Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига даъвогар бўлган миллиардер Дональд Трамп президентлик кампаниясига шахсий маблағларидан 43 миллион доллар сарфлашга улгурди. Бу ҳақда миллиардернинг АҚШ Федерал сайлов комиссиясига йўналтирилган молиявий ҳисоботига таяниб, Associated Press хабар берди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ҳисобот маълумотларига кўра, АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйиш қарори ҳақида эълон қилган кунидан то май ойи бошигача Дональд Трамп жами 56 миллион долларга яқин пул харжлаган.
Қайд этилишича, делегатлар овозлари учун кескин кураш юзага келган апрель ойининг ўзидаёқ қарийб 9,4 миллион доллар ишлатган, шундан 7,5 миллиони унинг шахсий жамғармаси бўлган.
Изоҳ (0)