Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистоннинг янги тайинланган элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доираси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда Тожикистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)