Фарғона шаҳрида ички ишлар тизими тарихи ва бугунидан ҳикоя қилувчи музей ҳамда эл-юрт тинчлиги йўлида жонини фидо қилган ўғлонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Хотира хиёбони ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Фарғона вилояти ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Азизбек Умаровнинг маълум қилишича, музейдан ички ишлар идоралари фаолиятига оид маълумотлар, соҳада кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан ходимлар, мустақиллик йилларида юксак мукофотларга сазовор бўлган, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган осойишталик посбонлари ҳақидаги экспонатлар, кўргазмалар жой олган.
Изоҳ (0)