Universal Mobile Systems Ўзбекистон-Россия мобил оператори абонентлари базаси жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, 1,287 миллион кишини ташкил қилди, бу йил бошидаги кўрсаткичдан (1,095 миллион) 17,5 фоизга кўп демакдир. Бу ҳақда «МТС» компанияси (операторнинг Россия томонидан таъсисчиси) ҳисоботига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Эълон қилинган молиявий натижаларга кўра, UMS 2016 йил биринчи чорагида кўрган фойда ўтган чоракка нисбатан 3,5 фоизга кўпайиб, 85,241 миллиард сўмни ташкил этди. «МТС» хабарида айтилишича, умумий фойданинг ўсишига маълумотлар узатиш хизматлари истеъмолининг ошиши сабаб бўлган.
Операторнинг капитал харажатлари ўтган чоракдаги 63,579 миллиард сўмдан 5,907 миллиард сўмгача камайди. Январь—мартдаги соф зарар 12,507 миллиард сўмга тенг бўлди (аввалги чоракда — 22,071 миллиард сўм).
Изоҳ (0)