Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентлигига даъвогар Ҳиллари Клинтон Демократик партиядан номзодликка эга бўлишини айтди, деб ёзади Meduza.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унинг сўзларига кўра, номзодликни унинг рақиби Берни Сандерс қўлга киритишидан иборат вариант мавжуд эмас. Клинтон кетма-кет тўққизта штатдаги дастлабки овоз беришларда Сандерсни ортда қолдирганини, шунингдек, праймеризда делегатлар овозларининг катта қисмини тўплаганини эслатди.

Энди, унинг фикрича, Сандерс номзодлик учун курашдан воз кечиши ва ўз тарафдорларидан Клинтонни қўллаб-қувватлашни сўраши керак — 2012 йилда номзодлик учун президент Барак Обама билан мусобақалашаётган вақтда унинг ўзи шундай йўл тутган эди.

«Мен ўз партиям учун номзод бўламан. Бу аслида аллақачон ҳал бўлган масала. Бошқача вариант бўлиши мумкин эмас», — деди Ҳиллари CNN’га берган интервьюсида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди