Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова Япониянинг Куруме шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 50 минг долларга тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг чорак финалчисига айланди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу мусобақанинг иккинчи ракеткаси сифатида таснифланган 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи биринчи даврада франциялик Жосефин Буалемни 6:4, 7:6, иккинчи даврада эса япониялик Канаэ Ҳисамени қийинчилик билан 4:6, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мусобақанинг чорак финалида Нигина Абдураимова британиялик Кэти Даннга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)