Американинг B-52 бомбардимончи самолёти Гуамда ҳалокатга учради. Бу ҳақда бир нечта маҳаллий ОАВлар маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Pacific News Center’нинг маълум қилишича, ҳодиса АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Андерсен базасида юз берган. Associated Press агентлиги экипажнинг барча етти нафар аъзоси самолётни муваффақиятли тарк этганлигини маълум қилди.
Гуам ўт ўчириш бошқармаси расмий вакили Кевин Райлли гап ҳужум ёки теракт ҳақида бормаётганлигини таъкидлади.
Авария юз берган жойга ўт ўчирувчилар ва бошқа фавқулодда хизматлар жалб этилган.
Изоҳ (0)