Forbes журнали биринчи марта россиялик миллиардерларнинг энг бой меросхўрлари рейтингини эълон қилди, деб ёзади «РБК». Уни тузишда ота мулкининг ҳар бир фарзандга тўғри келадиган улуши ҳисобга олинди.
Рўйхатда Юсуф Алекперов етакчилик қилди. У «ЛУКОЙЛ» раҳбари ва асосий акциядори Вагит Алекперовнинг ёлғиз ўғлидир, унга 8,9 миллиард доллар тўғри келади (журнал унинг отаси мулкини шунчага баҳолади).
Иккинчи ўринни «Еврохим»нинг асосий эгаси Андрей Мельниченко (давлати 8,2 миллиард долларга тенг)нинг тўрт яшар ягона қизи Тара эгаллади.
Учинчи поғонани «НОВАТЭК» ва «Сибур» эгадоши Леонид Михельсоннинг ўғли ва қизи бўлишиб олди, унинг давлати 14,4 миллиард долларга баҳоланган.
Рейтингнинг юқори ўринларини, шунингдек, «Альфа-групп» акциядори Алексей Кузмичнинг ўғли (6,7 миллиард доллар), «Магнит» асосчиси Сергей Галицкийнинг қизи (5,7 миллиард доллар), «Ренова» компаниялар гуруҳи эгаси Виктор Вексельбергнинг ўғли ва қизи (5,25 миллиард доллардан) ва бошқалар эгаллади.
Изоҳ (0)