2015 йилда БМТ тинчликпарвар кучларининг 50 давлат вакили бўлган жами 129 нафар хизматчиси ҳужумлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар оқибатида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котиби Пан Ги Мун БМТнинг Нью-Йоркда жойлашган штаб-квартирасидаги ҳалок бўлган ҳарбийлар мемориалига гулчамбар қўйиш маросимида айтиб ўтди.
«Ўтган йилда тинчликпарвар корпуснинг 50 давлат вакили бўлган 129 хизматчиси оламдан ўтди. Охирги 13 йил ичида 12-маротаба бир йил ичида 100 дан ортиқ ‘мовий каскалар’ ҳалок бўлиши», — деди Пан Ги Мун ва уларнинг хотирасига бир дақиқа сукут эълон қилди.
Унинг қўшимча қилишича, ташкилот тинчликпарвар операциялар ўтказа бошлаган 1948 йилдан буён жами 3500 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)