ESET вирус лабораторияси WhatsApp мессенжерида интернет-фирибгарликнинг янги турини аниқлади, бунда фойдаланувчиларга видеоқўнғироқлар функциясини ишга тушириш таклиф этилади. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар бермоқда.
Мессенжер фойдаланувчиларига дастурда видеоқўнғироқларни ишга тушириш таклифи бўлган хабар келиши мумкин. «Видеоқўнғироқларни ҳозир ишга тушириш» тугмаси босилганида фойдаланувчининг фаоллигини текшириб кўриш ниқоби остида сайтни WhatsApp’даги ўн кишига ёки бешта гуруҳга тавсия қилиш шарти қўйилади.
Нашр таъкидлашича, WhatsApp’да видеоқўнғироқ функцияси 2015 йил охирида эълон қилинган, аммо дастурга киритилганича йўқ. Шу туфайли спамерлар фирибгарлик сайтига қурбонларни жалб қилиш учун ушбу мавзудан фойдаланмоқда.
Видеоқўнғироқни амалга оширишга уринганида, фойдаланувчига унинг рўйхатдан ўтиш маълумотлари эскирганлиги ҳақида хабар келади.
«Ҳозироқ янгилаш» тугмаси босилганида эса фойдаланувчи қиммат SMS-сервисларга автоматик равишда обуна бўлади: бунда ҳар битта кирувчи SMS учун ҳисобдан пул ечиб олинади.
Изоҳ (0)