Хитойлик талаба Канадада 31,1 миллион долларга данғиллама уй сотиб олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Бу Хитой ижтимоий тармоқларида харидорнинг шахси ва мамлакат аҳолисининг даромадлари ўртасидаги фарқлар бўйича қизғин баҳс-мунозарани келтириб чиқарди.
Ванкувердаги Point Grey Mansion деб номланувчи ҳовли-жой яқинда шаҳарда энг қиммат объектлар рўйхатининг 16-поғонасидан ўрин олган эди. Уйнинг умумий майдони 1,35 минг квадрат метрни ташкил этади. Уйда бешта ётоқхона ва саккизта ваннахона бор. Уни ўз фаолиятини «талаба» дея кўрсатган Тянь Юйчжоу исмли киши сотиб олган.
Кўплар талаба бундай катта маблағни қаердан олгани билан қизиқмоқда. Баъзи фойдаланувчилар олди-сотдига хитойлик порахўр амалдорлар нопок йўл билан топган пул аралашганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)