Чеченистон Олий суди раиси Магомед Каратаев республика раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров танқидидан сўнг истеъфо берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Туман судьялари томонидан йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисоллар ёрдамида келтириб ўтилди. Бу қонуннинг қўпол равишда бузилиш ҳолатлари ва судьяларнинг хатолари учун жавобгарликни тўлиқ зиммамга оламан. Чеченистон етакчисининг раҳбар сифатида мендан норозилиги асосли, унинг истеъфога чиқиш таклифини қабул қиламан ва халқдан кечирим сўрайман», — дея таъкидлаган Каратаев.
Рамзан Қодиров 5 май куни Instagram’даги саҳифасида республика Олий суди раиси ва яна уч судьяни истеъфога чиқишга чақирилган мурожаатни жойлаштирганди. У жиноий ишларни кўриб чиқиш муддатлари чўзилиши, ҳатто қидирувда бўлган жангарини «бедарак йўқолган» деб эълон қилиниши мисоллари келтирилган Олий суд аъзолари ва туманларнинг федерал судьялари билан йиғилишда шундай таклифни билдирган.
Изоҳ (0)