Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида сапёрлар томонидан назорат қилинган портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бугун, 15 май куни «Манчестер Юнайтед» ва «Борнмут» ўртасида бўлиб ўтиши кутилган учрашув арафасида стадионда шубҳали пакет ташлаб кетилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида стадионда тўпланган томошабинлар эвакуация қилинди.
Бир муддатдан сўнг ўйин полиция тавсияга кўра бекор қилингани айтилди. Учрашув қачон ўтказилиши яқинда аниқлаштирилади.
Шубҳали буюмдан қутулиш мақсадида назоратли портлаш амалга оширилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)