Аргентина президенти Маурисио Макри мамлакат ташқи ишлар вазири Сусанна Малькоррани БМТ бош котиблигига номзод сифатида илгари суради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Nacion нашрининг ҳукуматдаги манбаларига кўра, бу ҳақда 27 май куни, вазир чет эл сафаридан қайтганидан сўнг эълон қилинади. Президент ўз тарафдорларига Малькорра номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Маълумот учун, 2015 йил декабрида Аргентина ташқи ишлар вазири этиб тайинлангунига қадар Малькорра 2,5 йил давомида БМТ бош котиби Пан Ги Мун девонхонаси бошлиғи, 2008—2012 йилларда эса унинг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)