Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Сув парилари уйи» фильми Қирғизистоннинг «Ак Илбирс» мукофотига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
13 май, жума куни бўлиб ўтган «Ак Илбирс» миллий кино мукофотини топшириш маросимида Ўзбекистон, Россия ва Эстония ҳамкорлигида ишланган картина «Марказий Осиёнинг энг яхши фильми» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Фильмда бош роллардан бирини ижро этган Шаҳзода Матчонова Facebook’даги саҳифасида «‘Сув парилари уйи’ Марказий Осиёнинг энг яхши фильми деб топилди. Биз ‘Ак Илбирс’ мукофотини олдик! Омад тилаган барчага раҳмат. Бу бизнинг суратга олиш гуруҳимиз ғалабаси!» дея изоҳ қолдирган.
Мазкур фильм аввал Виборгдаги «Окно в Европу» кинофестивалида «Ҳамкорликда яратилган фильмлар» танлови номинациясига қўйилган, шунингдек, Москва Халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган «Россия кинематографияси панорамаси» дастурига ҳам киритилганди.
https://youtu.be/n0ZsTJv8VvU
Изоҳ (0)