Парижда 12 май куни Миллий мажлис (Франция парламенти қуйи палатаси) биноси олдида ҳукуматга ишончсизлик вотуми масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилиши олдидан оммавий тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Полиция ходимларига қарата тошлар, шиша идишлар улоқтирилган бўлса, ўз навбатида, тартиб қўриқчилари тажовузкор кайфиятдаги намойиш иштирокчиларига нисбатан кўзни ёшлантирувчи газ қўллади. Камида икки киши ҳибсга олинди.
Тўқнашув намойишнинг охирги нуқтасида юз берди. Бир неча ўн минглаб киши Парижда тўпланиб ҳукумат истеъфосини талаб қилди. Улар, шунингдек, бутун Франция бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган Меҳнат кодексининг мунозарали ислоҳотини қайтариб олишни талаб қилди.
Изоҳ (0)