Номаълум қуролли шахслар Судан ғарбидаги Дарфур минтақасида жойлашган Сортони қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди. Улар томонидан ўлдирилган олти киши ичида икки бола ҳам бор. Бу ҳақда, БМТнинг Судандаги гуманитар операциялари координатори Марта Руэдас томонидан 10 май, сешанба куни тарқатилган коммюникега асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужумни маҳаллий этник гуруҳларнинг радикал вакиллари амалга оширгани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳужум пайтида БМТ ва Африка иттифоқининг Дарфурдаги тинчликпарвар кучлари контингенти ҳарбий хизматчиси бўлган лагерь ҳимоячиларидан бири яралангани билдирилди.
Дарфурдаги ихтилоф 2003 йилда маҳаллий қора танли аҳоли ҳамда Хартум томонидан қўллаб-қувватланадиган араблашган гуруҳлар ўртасидаги низо туфайли вужудга келди. Ихтилоф қурбонлари сони 300 минг кишини ташкил этади. 2006 йилда сулҳ имзоланди. Шундан буён бу ерда халқаро тинчликпарвар миссия фаолият юритади.
Изоҳ (0)