Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат суверенитетига ҳеч нарса таҳдид қилмаса, ядро қуроли қўлланмаслиги, Пхеньян ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мажбуриятларини бажариши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда у Корея Меҳнат партиясининг еттинчи съездидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Масъулиятли ядро давлати сифатида мамлакатимиз, агар унинг суверенитетига тажовузкор душман кучлари ядро қуроли билан дахл этмаса, ядро қуролидан фойдаланмайди. Мазкур қуролни тарқатмаслик юзасидан мажбуриятларимиз изчил бажарилади ва глобал ядровий қуролсизланиш учун курашамиз», — деб таъкидлади Ким Чен Ин.
Шунингдек, Шимолий Корея раҳбари мамлакат олдинлари КХДРга нисбатан «адоватда бўлган» давлатлар билан муносабатларни яхшилашга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)