«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 14 июндан эътиборан Россиянинг Воронеж шаҳрига мунтазам рейс ташкил этади. Бу ҳақда, компания матбуот хизматига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Парвозлар Aerobus A320 лайнерларида, ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади.
Авиалайнер Тошкентдан соат 18:55 да учиб чиқиб, Воронежга 21:00 да етиб боради. Қайтиш 23:00 да бошланади. Самолёт Тошкентга сешанба куни соат 4:40 да қўнади (ҳар бир пункт учун маҳаллий вақт кўрсатилди).
Изоҳ (0)