• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойдан ишлаб чиқарувчи заводни танлашда адашмаслик учун муҳим омиллар

    Ўзбек-Хитой савдо уйи экспертларидан бизнес-практикум.

    Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ўзбекистон бозорига ускуналар, хомашё ва махсус техника етказиб бериш бўйича Хитойнинг етакчи компанияси — Ўзбек-Хитой Савдо Уйи (ЎХСУ) бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайди. Ўзбек-Хитой Савдо Уйи тадбиркорларга лойиҳанинг ғоясидан тортиб амалга оширилишигача бўлган барча босқичларда тўлақонли кўмак кўрсатади. Бу кўмак бирламчи консалтинг ишлари, технологик ускуна, хомашё ва материаллар ҳақида маълумот излаш хизматларидир, Ўзбекистонга маҳсулотларни етказиб беришни ташкил этиш, логистика, суғурта, лизинг, ишлаб чиқарувчининг ускуналарга берадиган кафолатини таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.

    Юбилей муносабати билан, ЎХСУ экспертлари билан интервьюлар туркуми ташкил этилмоқда, бунда ҳар бир интервью ускуналарни сотиб олишнинг маълум бир босқичига бағишланади ва бизнес учун амалий маслаҳатларни ўз ичига олади. Биринчи мақола Хитойдаги ускуна ишлаб чиқарувчиларни танлаш масалаларига бағишланади.

    Сир эмаски, Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнеснинг каттагина қисми, кўп жиҳатдан нарх ва сифат мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда, Хитой ускуналарини жалб этган ҳолда ташкил этилади. Бироқ ўз фаолиятини йўлга қўяётган ва зарур ускунани сотиб олиш масаласида бош қотираётган тадбиркорда бир қатор саволлар пайдо бўлади. Қандай қилиб нохолис ишлаб чиқарувчининг «қурбони»га айланмаслик, нарх ва сифат мутаносиблигининг «олтин чегара»сини аниқлаш, завод билан тўғридан-тўғри ишлаган маъқулми ёки етказиб берувчи компания орқали «тайёр ҳолда тақдим этиш» шартлари асосида ишлаган яхшироқми деган саволлар келиб чиқади.

    Хитой бозори — таклифларнинг улкан уммонидир. Бу ерда ҳамма нарса — ускуналар, хомашё, технологиялар, қурилиш техникаси ва бошқаларни топиш мумкин. Бу уммонда қандай қилиб адашмаслик мумкин, бизнесменлар қандай сувости қояларга тўқнаш келиши эҳтимоли бор? Бу ҳақда Ўзбек-Хитой Савдо Уйи компанияси ваколатхонаси раҳбари Ҳикмат Абдураҳмонов сўз юритади.

    Етказиб берувчининг таниқлилиги

    — Хитойдан ускуна етказиб берувчини танлашда биринчи галда нимага эътибор қаратиш керак?— Текширувни оддий қадамлардан бошлаш мумкин. Биринчи галда, ишлаб чиқарувчининг интернет сайтига кириш керак. Агар сайт бўлмаса — бу хавотир учун асосли сабабдир. Масъулиятли ишлаб чиқарувчи ҳар доим очиқликка интилади. Сайтда барча маҳсулотлар тури кўрсатилган бўлиши керак. Эълонлар сайтлари (alibaba.com, madeinchina.com ва бошқалар)да мазкур ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот берилганига ҳам ишонч ҳосил қилиш, алоқа маълумотларини кўздан кечириш, айниқса, заводнинг аниқ манзили кўрсатилганини текшириш керак. Бирламчи маълумотлар тўпланганидан сўнг, рўйхатга олиш ва банк ҳужжатларини текшириш керак. Шартномадаги реквизитга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Агар шартнома бевосита завод билан эмас, балки Хитойнинг бирорта экспорт-импорт компанияси билан имзоланаётган бўлса, бу компаниянинг ҳам ҳужжатларини диққат билан ўрганиб чиқиш талаб этилади.

    Зарур босқичлардан яна бири — завод ҳақидаги маълумотларни Хитойнинг Халқаро савдога кўмак кўрсатиш кенгаши (China Council for the Promotion of International Trade (CCPIT)) базаси бўйича текширишдир. Ташқи савдони рағбатлантириш, хорижий инвестициялардан фойдаланиш ҳамда Хитой ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш мазкур Кенгашнинг вазифаси ҳисобланади. Шунингдек, бу ташкилот Хитой ишлаб чиқарувчиларининг катта базасига эга бўлиб, у ёки бу корхона юзасидан тавсия бера олади.

    Заводнинг экспорт операциялари борасидаги тажрибаси

    — Ишлаб чиқарувчи заводда инглиз тилида сўзлаша оладиган сотувчилар бор-йўқлигига эътибор қаратиш зарур, бу мазкур заводнинг экспорт борасидаги тажрибасини кўрсатади ва кейинги босқичларда мулоқотни нисбатан енгиллаштиради. Шунингдек, завод сизнинг сўровларингизга жавоб йўллашда қанчалик тезкор эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Масалан, рекламация ҳолатида, тезкор жавоб бериш омили ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

    Битим имзолангунига қадар ишлаб чиқарувчи экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тажрибасига эгами-йўқми, билиб олиш керак. Хусусан, улар бевосита Ўзбекистон ёки МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан ишлаганми, мамлакатимиз талабларига кўра товарга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланганми — аниқлаш зарур.

    Завод томонидан тўловларнинг аккредитив ёки банк кафолати воситасида қабул қилиниши имкониятларини аниқлаштириб олиш керак. Одатда, ишлаб чиқарувчилар бундай тўлов турларини қабул қилмайди. Бироқ, баъзи бир ҳолатлар ҳам бўладики, дастлаб завод бундай сўровга ижобий жавоб беради, бироқ иш сўнггида — харидор банк аккредитивини ҳал қилиш масаласига кўп куч ва вақт сарфлаб бўлганидан сўнг, оддий тушунмовчилик юз бергани ва завод буюртмачини нотўғри тушунгани маълум бўлиш ҳоллари хам учраб туради.

    Катта чегирманинг яширин хавфлари

    — Ҳар қандай тадбиркор учун нарх деярли ҳар доим ҳал қилувчи омил бўлиб қолаверади. Паст нарх ортидан қувиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?— Нарх масаласига жуда катта эътибор билан ёндашиш зарур. Паст нарх ёки музокаралар давомида нархнинг сезиларли пасайтирилиши харидорни эҳтиёткорликка чорлаши керак. Эҳтимол, ишлаб чиқарувчи Сизнинг буюртмангиз бўйича нархни ниманинг эвазига туширишини билар. Масалан, буюртмангиз бўйича қимматбаҳо сифатли эҳтиёт қисмлар нисбатан арзон ва сифатсизроқларига алмаштирилиши мукин. Хитой бозорида ишлаш жараёнида нарх ва сифат мувозанатини топиш ўзига хос қийин вазифа.

    Афсуски, хитойлик ишлаб чиқарувчининг, харидорнинг истакларига мос равишда жуда тез ўзгара олиши қалтис оқибатларга олиб келиши мумкин. Ғарбдаги ишлаб чиқарувчи катта эҳтимол билан айтган нархида тураверади, тажрибасиз хитойлик ишлаб чиқарувчи эса баъзан харидорнинг босими остида паст нархга ҳам рози бўлиб қўяди. Оқибатда бу сифатнинг тушишига ёки ускунанинг тезда ишдан чиқишига сабаб бўлади.

    Одатда Хитой бозорида узоқ вақт ишлаш ва бу бозорнинг ўзига хосликларини билишгина нарх ва сифат оралиғидаги «олтин чегара»ни топишга ёрдам беради.

    Комплектация ва кафолат хизмати

    — Аксарият ишлаб чиқарувчилар харид вақтида комплектация ва кафолат хизмати бўйича энг яхши шартларни ваъда қилади, бироқ якунда ваъдаларнинг ҳаммаси ҳам бажарилмаслиги мумкин. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?— Ускуналарнинг бус-бутун ёки сифатли ҳолда келишини фақат текшириш йўли билан таъминлаш мумкин. Текширувни шахсан ўзингиз, ёки мустақил бетараф компания хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин.

    Ускуна ишончли савдо компанияси ёки маҳаллий етказиб берувчи томонидан тақдим этилаётган бўлса, Сизга заводни аудит қилиш ёки ускунани инспекциядан ўтказиш хизмати таклиф этилиши мумкин.

    Кейинги масала — кафолат хизмати. Агар Сиз завод билан тўғридан-тўғри ишлаётган бўлсангиз, ишлаб чиқарувчи компания кафолат хизматини қандай кўрсатишини олдиндан яхшилаб тушуниб олиш керак бўлади. Кафолат мажбуриятларини бажариш муддатларига эътибор қаратиш муҳим.

    Ўзбекистонда офиси бор етказиб берувчи билан ишлар экансиз, кафолатли таъмир бўйича барча баҳсли вазиятлар компания ходимлари томонидан ҳал этилади. Кўп жиҳатдан бу вақтни тежаш имконини беради ва харидор учун, сўзсиз, нисбатан содда ва қулай ечимдир.

    Хитойдаги заводни инспекциядан ўтказаётган Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ходимлари

    Хитойдаги заводни инспекциядан ўтказаётган Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ходимлари
    — Ускунани бевосита заводга эмас, балки етказиб берувчи компанияга буюртма қилиш эвазига, қандай устунликларга эга бўлиш мумкин?— Аввало, етказиб берувчи деганда биз ускуналарни етказиб бериш билан шуғулланувчи ва Ўзбекистонда офиси бор савдо компаниясини назарда тутмоқдамиз. Ишончли ва синовдан ўтган етказиб берувчига мурожаат қилсангиз:
    • Нарх/сифат мутаносиблиги ва кафолат шартларининг қулай, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқарувчи тақдим этиши мумкин бўлганидан-да яхшироқ вариантларини қўлга киритасиз. Сабаби, завод битта буюртма билан келган якка буюртмачидан кўра узоқ муддат ишлайдиган етказиб берувчи билан муносабатларини кўпроқ қадрлайди. Бундан ташқари, етказиб берувчи компания ускуналарни излаш соҳасида етарлича ката тажрибага эга — у бутун Хитой бўйлаб таклифлар бозорида ақлли таққослама таҳлил ўтказиб, нисбатан яхши ва самарали таклифларни саралай олади.
    • Молия институтларининг кўпроқ ишончига кирасиз. Ўзбекистон банклари ва лизинг компаниялари ускуналарнинг сифати кафолатини таъминлаш ва кафолатли таъминот бўйича хавфлар эҳтимолини камайтириш учун зарур кадрлар салоҳиятига эга бўлган йирик етказиб берувчи компаниялар билан нисбатан фойдали шартлар асосида ишлашга тайёр.
    • Сизга мақбул бўлган тўлов шартларига эга бўласиз. Ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам қулай тўлов турларини таклиф қила олмайди. Етказиб берувчи эса ишлаб чиқарувчини аккредитив ёки банк кафолатини қабул қилишга кўндириши, ёки ўзи бошқа бир тўлов тури, хусусан, бевосита тўлов ёрдамида ишлаб чиқарувчи билан ҳисоб-китоб қилиб, тўлов кафолатларини ўзига олади, бу эса тадбиркор учун нисбатан қулай ва ишончлидир. Бундан ташқари, тажрибали етказиб берувчи тадбиркорга маҳсулотни миллий валютада етказиб беришни таклиф қилиши ҳам мумкин.
    • Бизнесда энг муҳим ресурс — вақтдир! Музокаралар жараёни бир неча ой ва ҳатто бир неча йил давом этиши мумкин. Харидор ускунани сотиб оларкан, ўз бизнес-режаларини таҳлил қилади, янги ишлаб чиқариш линиясига тушадиган юкламани ҳисоблайди, молия институтлари, ҳамкорлар, салоҳиятли харидорлар билан музрокаралар олиб боради. Бу эса Ўзбекистон ва Хитойдаги ташқи савдо шартномаларини имзолашнинг ўзига хосликларидан бохабар бўлиш, банк билан музокараларда қатнашиш, шартнома спецификацияси ва деталларини аниқлаштиришга тайёрликни талаб қилади. Етказиб берувчи эса кўпинча бу вазифаларни ўз зиммасига олади, шартноманинг барча жиҳатларини банкка, кредиторга, ҳамкорга, бизнес эгаси ва бошқаларга тушунтиради. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча хизматларини мутахассисларга ишониб топшириш билан, логистика, суғурталаш, шартнома тузиш ва божхона расмийлаштиришининг ўзингиз учун тушунарсиз нюансларини ўрганаман деб вақт йўқотмайсиз. Бу вақтни ўзингиз яхши биладиган нарса — бизнесингиз учун сарфлашингиз мумкин бўлади.

    Ўзбек-Хитой Савдо Уйидан технологик ускуна ва хомашё излаш бўйича консалтинг хизматлари

    Ўзбек-Хитой Савдо Уйидан технологик ускуна ва хомашё излаш бўйича консалтинг хизматлари

    Ишончли етказиб берувчини танлаш

    — Ишончли етказиб берувчи компанияни қандай танлаш керак?— Етказиб берувчида ишлаб чиқарувчи билан бевосита алоқалар, батафсил инспекция ўтказа олиш имкониятлари, дилерлик ҳуқуқлари, хизматларнинг тўлиқ мажмуи борлигини текшириш керак.

    Шунингдек, иш тажрибаси ва ҳисоб-китобларининг очиқлигига ҳам эътибор қаратиш муҳим. Шунингдек, етказиб берувчининг Тошкентда сервис маркази борлиги, марказ штатида эса ускунани инспекциядан ўтказа оладиган, юзага келган носозликларни тезкорлик билан ҳал эта оладиган ва бу ҳақда ишлаб чиқарувчи-заводга аниқ ҳисобот бериб, шартнома мажбуриятлари асосида ускуна эҳтиёт қисмларини алмаштириш ёки таъмирлашни талаб қила оладиган мутахассислар борлигига ишонч ҳосил қилиш шарт.

    Масалан, ЎХСУ ҳақида гапирадиган бўлсак, компаниямиз 10 йиллик фаолияти давомида 1000 дан ортиқ синовдан ўтган заводлар базасини шакллантирган. Ходимларимиз ушбу базанинг долзарблигини таъминлаш ва уни янада кенгайтириш бўйича мунтазам иш олиб боради.

    Ускуналарни жойида текширувдан ўтказиш масаласига келсак, ЎХСУнинг Хитойда ҳам, Тошкентда ҳам офислари борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хитойда офисларимиз борлиги, Хитой ишлаб чиқарувчилари бозори билан яқиндан ҳамкорлик қилишимиз ускуналарни максимал даражада аниқ ва минимал даражада қисқа вақт ичида инспекциядан ўтказиш имконини беради.

    Кантон ярмаркаси бўйича Хитой элчиси иштирокида ТехноПлазадаги видеоконференция

    Кантон ярмаркаси бўйича Хитой элчиси иштирокида ТехноПлазадаги видеоконференция

    Бизга мураккаб технологияларни етказиб бериш бўйича тез-тез мурожаат қилишади, биз Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хитойдаги расмий вакили ҳисобланамиз, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитойнинг Халқаро савдога кўмак кўрсатиш кенгаши ва Хитойнинг савдо муносабатларини ривожлантиришга масъул бошқа кўплаб ташкилотлар билан мустаҳкам алоқаларга эгамиз, шу сабабли ҳам Ўзбекистондаги, ҳам Хитойдаги ташқи савдо фаолиятининг ўзига хос тарафларидан яхши хабардормиз.

    5

    Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияга эга

    06.05.2016, 14:43   Изоҳ (0)   14828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари сайлови бошланди

    06.05.2016, 10:01

    Тошкентдаги Great Wall Media компанияси International Arch of Europe мукофоти соҳибига айланди

    05.05.2016, 22:27

    Тошкентда 6 май куни ёмғир ва момақалдироқ бўлади

    05.05.2016, 15:11

    Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди, қурбон бўлганлар бор

    05.05.2016, 00:26

    «Грин кард» натижалари, Paynet’нинг дискриминацион шартлари, икки бармоқда тортилиш бўйича ўзбекистонлик жаҳон рекордчиси ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    04.05.2016, 19:53

    5 май куни Бухоро ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +35 даражагача исийди

    04.05.2016, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юқори қон босимининг 5 та кўринмас белгиси

    Маслаҳатлар | 20 май, 12:20

    “Реал” катта трансферга тайёрланмоқда

    Спорт | 20 май, 12:12

    Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркакнинг ўзи ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 20 май, 12:01

    Франция Амазонка ўрмонларида хавфсизлиги кучайтирилган қамоқхона очади 

    Дунё | 20 май, 11:38

    Ўзбекистон—Озарбайжон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

    Ўзбекистон | 20 май, 11:27

    Британиялик эркак Австралияда югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Дунё | 20 май, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.