Сочида Россия президенти Владимир Путиннинг Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашуви бошланди. Абэнинг Россияга ишчи сафарини «РБК» ёритмоқда.
«Япония шунчаки қўшнимиз эмас, балки Осиё ва Тинч океани минтақасидаги энг муҳим ҳамкоримиздир. Маълум воқеалар туфайли ҳам сиёсий соҳада, ҳам савдо-иқтисодий алоқаларимизда айрим масалаларимиз бор, уларга диққат-эътиборни талаб қилади», — деди Путин учрашув чоғида.
Даставвал музокаралар тор доирада олиб борилади, шундан сўнг давлат раҳбарлари юзма юз учрашув ўтказади, ниҳоят, иш кунига делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган нонушта якун ясайди. Ҳужжатларнинг имзоланиши ва брифинглар кўзда тутилмаган.
Илгарироқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков томонлар Курил ороллари муаммоси ҳамда унинг юзасидан тинчлик шартномасини тузиш масаласини муҳокама қилишини билдирган эди. Япония томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялар муҳокамаси кун тартибидан ўрин олмаган. Шунингдек, музокаралар асносида Сурия, Украина, Корея ярим оролидаги вазият ҳамда БМТ доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)