Уругвай парламенти сенаторлар палатаси аъзолари Уругвай фуқароларининг «Панама ҳужжатлари»да тилга олинган компаниялар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун комиссия тузишни маъқуллади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Комиссия таркибига етти киши киради, уларнинг мақсади «молиявий фирибгарлик, ўғирлик, солиқлардан бош тортиш, пул ювиш олдини олиш, шунингдек, шаффофликни таъминлаш»дан иборат бўлади. У нафақат Панамада, балки бошқа офшорларда ҳам рўйхатга олинган компаниялар ҳақидаги маълумотларни текширади.
«Панама ҳужжатлари» билан танишиб чиққан Уругвай ОАВлари маълумотларига кўра, 1977—2015 йилларда уругвайлик фуқаролар офшорларда 5 мингдан ортиқ компанияларни рўйхатдан ўтказган.