Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғли вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимидан ажралиши мумкин, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Reuters’нинг манбаларига кўра, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг 21 майга белгиланган навбатдан ташқари съезди якунлари бўйича шундай қарорга келиниши мумкин.
Ушбу ахборотни Bloomberg манбалари ҳам тасдиқлади, улар Туркияда 15 кун ичида бош вазир алмашиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақдаги келишувга, гўёки, 4 майга ўтар кечаси Эрдўғон ва Давутўғли ўртасидаги учрашувда эришилган.
Эрдўғон ва Давутўғли Евроиттифоқ билан миграция инқирози бўйича битим тузилаётган вақтда келишмай қолди. Унинг кетиши битим амалга ошишини гумон остида қолдиради.