Дунёдаги энг йирикларидан бири бўлган 1190 каратли олмос Лондонда 29 июнь куни бўлиб ўтадиган кимошди савдосига қўйилади, деб ёзади «ТАСС».
Аукцион уйи теннис коптоги катталигидаги ишлов берилмаган Lesedi la Rona («Бизнинг ёғдумиз») тоши 70 миллион долларга сотилишини кутмоқда.
Sotheby’s савдо уйи мутахассиси сўзларига кўра, олмос катталик ва сифат жиҳатидан аъло даражада. «Шу пайтгача очиқ савдога қўйилган олмосларнинг барчаси Lesedi la Rona’га етишига анча бор», — дея таъкидлади у.
Олмос Lucapa Diamond Company компанияси томонидан Ботсванада 2015 йил ноябрида топилган эди. Унинг ёши 3 миллиард йилдан ошади.